Театрларда маҳаллий муаллифлар асарлари кўпаяди

Театрларда маҳаллий муаллифлар асарлари кўпаяди

Спектакллар сонини бир йилда 600 тага етказиш мўлжалланган. Бу иш Мамлакат маданий сиёсатини ривожлантириш концепцияси доирасида амалга оширилади. Дарвоқе, асарлар сони босқичма-босқич ошиб боради. Масалан, жорий йилда театрларда 245 та постановка саҳнага қўйилади. Бу эса ўтган йилгига нисбатан 62 тага кўп, дегани. Таъкидлаш ўринли, концепцияда инклюзив гуруҳлардаги болалар учун театр труппалари очиш, алоҳида эҳтиёжга эга шахслар учун спектаклларнинг онлайн-намойишини ташкил этиш, янги театрлар қурилиши ва ёш истеъдодларга давлат кўмаги кўрсатилишига доир чоралар ҳам кўзда тутилган.

Мўлдир Ондасинова, Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги қўмита бошқаруви эксперти:

- Қозоғистонда театр санъатини ривожлантириш – яқин бир неча йилга мўлжалланган асосий вазифаларимиздан бири. Театр фуқароларимизнинг имкон қадар катта қисми учун келиш осон жойга айланиши керак. Гап фақат томошабинлар эмас, балки ёш истеъдодли драматурглар тўғрисида ҳам. Янги муаллифларсиз тараққиёт бўлиши мумкин эмас, шунинг учун вазирлик уларни излашга алоҳида эътибор қаратади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси