Алматида халқаро классик мусиқа фестивали ўтказилади

Алматида халқаро классик мусиқа фестивали ўтказилади

Кенг қамровли маданий тадбирда дунё таниган мусиқачилар иштирок этади. Машҳур классиклар – Людвиг ван Бетховен ва Морис Равель, Франц Шуберт ва Сергей Рахманинов, Феликс Мендельсон-Бартольд ва Пётр Чайковский, Никколо Паганини ва Астора Пьяццолли асарлари янграйди. Таъкидлаш лозимки, бундай кенг кўламли концерт ўтказилиши мамлакат маданий меросига асос бўлади ва Қозоғистоннинг халқаро имижини кўтаради. 14-18 июнь кунлари ўтказиладиган «DalaFest»дан асосий мақсад – кўпчилик тан олган марказлар қаторида жаҳон мусиқий фестиваллар тақвимига кириш, Алматига хос маданий хусусиятни сақлаб қолишдан иборат.

Абдумалик Сарманов таржимаси