Қозоғистон силни даволаш самарадорлиги бўйича дунёда 4-ўринда

Қозоғистон силни даволаш самарадорлиги бўйича дунёда 4-ўринда
inform.kz

Қозоғистон сил касалини даволаш самарадорлигига кўра дунёда 4-ўринга чиқди. Республика 2020 йилда ушбу мақсадда қабул қилинган БССТ стратегияси мақсадларига муддатидан илгари эриша олди. Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният таъкидлашича, республикада касалликни аниқлаш, ташхис қўйиш, даволаш ҳамда сил касалига қарши препаратлар етказиб беришда жаҳондаги энг янги усуллардан фойдаланиш туфайли эпидемиологик кўрсаткичлар етарлича яхшиланишига эришилди.

Ажар Ғиният, Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири:

- Силга чалинганларни даволашда самарадорлик жиҳатидан Қозоғистон дунёда пешқадамлар қаторида. 2021 йил якунларига кўра, БССТ стандартларига кўра силга мойиллар тузалиб кетиши 85 фоиз бўлгани ҳолда, Қозоғистонда 85,9 фоизга эришилди. Дори- дармонларга чидамли сил штаммига чалинганларда эса бу кўрсаткич тегишлича  75 ва 80,2 фоиз.

Умуман олганда, сўнгги 20 йил давомида Қозоғистонда силга чалиниш ҳолатлари 4 марта, касалликдан жон бериш ҳолатлари 15 ярим марта камайган. БССТ берган сўнгги маълумотга кўра, ҳар йили жаҳонда 10 миллион одам бу дардга чалинади, 1,5 миллион нафари вафот этади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.