Копия Түркістан облысында «ақылды» құдықтар жобасы жасалды

Копия Түркістан облысында «ақылды» құдықтар жобасы жасалды

Туркистон вилоятида ақлли қудуқлар ишлаб чиқиляпти. Технологик қудуқлар маҳаллий фермерлар қуёш қуввати билан ишловчи электр станциялардан фойдаланиб, сув олишига имкон яратади. Нурфарабий Ўтеген янги технологияни ишлата бошлади. У чорвачилик билан шуғулланади, энди хўжалигини сув билан таъминлаш осонлашди.

Қайирбек Мейрманов, Сўзақ тумани қишлоқ хўжалиги бўлими раҳбари:

- Сўзоқ туманининг бир миллион гектардан кўпроқ қисмини Бетпақдала эгаллаган. Биз бу ҳудудда сув таъминотини йўлга қўйишга ҳаракат қиляпмиз. Давлат дастури доирасида фермерларга қудуқ қазишга ёрдам берамиз, ёмғирлатиб суғориш тизими сотиб олиши учун харажатларнинг бир қисмини кўтарамиз. Ўтган йили бу мақсадларда бир ярим миллиард тенге сарфланди.

Умуман олганда, туманда давлат дастури доирасида ҳозирча 70 та шундай қудуқ қазилди. Ҳокимликда таъкидлашларича, улар сони янада оширилади ва олис фермалардагилари ҳам қуёш батареялари билан жиҳозланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси