Қозоғистон инновациялар бўйича рейтингда 131 давлат ичида 77-ўринда

Қозоғистон инновациялар бўйича рейтингда 131 давлат ичида 77-ўринда

Инновациялар даражаси бўйича давлатлар рейтингида Қозоғистон 77-ўринга чиқди. Ранкинг.кз  портали берган маълумотга кўра, тадқиқотлар 131 мамлакатда олиб борилган. Баҳолашда давлатнинг технологик ривожланишини яққол кўрсатувчи 80 та ўзгарувчан кўрсаткич ҳисобга олинган. Республикамиз индекси 28,6 ни ташкил қилди. Рейтингда икки йўналишда баҳолар жамланди. Мавжуд захиралар ва инновацияларни рўёбга чиқариш имкониятлари бўйича Қозоғистон  60-ўринни эгаллади. Эришилган амалий ютуқларга кўра - 94-ўринни. «Институтлар» кўрсаткичи бўйича республика энг юксак натижага эришди. Унда бизнес, сиёсий муҳит, меъёрий-ҳуқуқий асослар ҳисобга олинади.