Қозоғистонда 2025 йилгача умуммиллий устувор вазифалар белгиланди

Қозоғистонда 2025 йилгача умуммиллий устувор вазифалар белгиланди

Қозоғистон аҳолисининг пул даромадлари 2025 йилгача салкам 30 фоизга ўсади. Бу – куникеча мамлакат Президенти тасдиқлаган умуммиллий устувор вазифалар рўйхатидаги топшириқларнинг фақат биттаси, холос. Давлат режалаштириш тизимининг янги дастаги бўлган ҳужжатда учта асосий йўналиш – фуқаролар фаровонлиги, давлат ташкилотлари сифати ва кучли иқтисодиёт яратиш бўйича ўнта аниқ вазифа қўйилган.

«Диверсификацияланган ва инновациявий иқтисодиёт барпо этиш» устуворлиги доирасида иқтисодиётнинг нохомашё секторида ялпи қўшимча қиймат ҳажмини 89 триллион тенгегача, қайта ишлаш соҳасида  15 триллион тенгегача кўтариш мўлжалланган. Шунингдек, Умумжаҳон Иқтисодий форумининг Глобал рақобатбардошлик индексида «Инновациявий салоҳият» кўрсаткичига кўра камида 70-ўринга чиқиш зарур. «Мувозанатлаштирилган ҳудудий ривожланиш» устуворлигига кўра, аҳолининг маҳаллий ижро органлари фаолиятидан қониқиш даражасини 80 фоизга кўтариш режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси