Давлат органлари янги иш тизимига ўтади

Давлат органлари янги иш тизимига ўтади

Миллий тараққиёт режаси асосида йил охиригача давлат органлари янги иш тизимига ўтади. Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги раиси Қайрат Келимбетов брифингда шу ҳақда маълум қилди. Эслатамиз, 2025 йилгача мўлжалланган мамлакатни ривожлантириш Миллий режаси 9 март куни Давлат раҳбари фармонига кўра тасдиқланган.

Қайрат Келимбетов, Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги раиси:

- Қозоғистон Республикаси давлат стратегик режалаштириш тизимининг асосини Биринчи Президент – Элбошининг «Қозоғистон-2050» стратегиясида кўзда тутилган вазифаларни рўёбга чиқариш ташкил этади. Мазкур узоқ муддатли стратегияда 2050 йилгача бўлган асосий кўрсаткич – Қозоғистонни жаҳоннинг энг илғор 30 мамлакати қаторига олиб чиқиш ҳисобланади. Мана шу стратегияга таянган ҳолда ўрта муддатли стратегиялар қабул қилинади. Шундай режалардан бири – Миллий тараққиёт режаси ҳисобланади.

Шунингдек, Қайрат Келимбетов бошқарувнинг асосий тамойили сифатида инсонларни эътибор марказида тутиш мўлжалланаётганини таъкидлади. Режага кўра  миллий лойиҳалар қабул қилинади. Ҳукумат томонидан тасдиқланганлари уч йиллик бюджетга киритилади. Таъкидлаш жоизки, миллий режа 10 та устивор вазифани қамраб олган уч асосий йўналишдан – фуқаролар фаровонлиги, ташкилотлар сифати ва кучли иқтисодиёт барпо этишдан иборат.

Асет Ирғалиев, Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири:

- 2025 йилгача мўлжалланган Қозоғистон Республикаси Миллий тараққиёт режаси янги иқтисодий воқеликни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Унда ҳаётнинг барча соҳаларидаги эскисига қайтмайдиган тузилмавий ўзгаришлар ҳисобга олинган. «Адолатли ижтимоий сиёсат» умуммиллий устуворлигига кўра самарадор бандлик ва ижтимоий фаровонликка йўналтирилган тизимли чора-тадбирлар кўзда тутилган. «Имкон доирасидаги ва самарали соғлиқни сақлаш тизими» миллий устуворлиги одамлар саломатлигини яхшилаш, тутиб туриш ва қайта тиклашга ёрдам берувчи барқарор соғлиқни сақлаш тизими концепциясини ривожлантиришни кўзда тутади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси