Экспертлар: Суд тизимида ислоҳот ўтказиш зарур

Экспертлар: Суд тизимида ислоҳот ўтказиш зарур

Қарзни ундириш – фақат суд ижрочиларининггина эмас, ваколатли органлар ва юридик шахсларнинг ҳам мажбуриятидир. Улар тенг даражада суд қарорлари бажарилиши учун ҳаракат қилиши керак. Пойтахт хусусий суд ижрочилари минтақавий палатаси раис ўринбосари Айбин Ўтегенов ижрочилик соҳасида мавжуд зиддиятлар ҳақида сўз юритди. Унинг айтишича, Давлат раҳбари айтиб ўтган мамлакат суд тизимини ислоҳ қилишда мазкур аспект албатта ҳисобга олиниши шарт. Эксперт умид билдирдики, янги суд ислоҳоти айрим қонун лойиҳаларида кўзга ташланадиган қарама-қаршиликларни бартараф этади ва, умуман, суд ижрочилигида тизимли иш жараёнини таъминлайди.

Айбин Ўтегенов, Нур-Султон шаҳри хусусий суд ижрочилари минтақавий палатаси раис ўринбосари:

- Полиция департаменти хатида кўрсатилишича, улар суд қарори ижросига аралашмайди. Яъни шу тарзда улар бу жараёндан четлашган. Бундан келиб чиқадики, суд қарорлари ижроси фақат хусусий суд ижрочилари зиммасига тушади. Улар фуқароларни маъмурий жавобгарликка тортиши керак. Лекин бу осон иш эмас. Чунки баъзида мажбурий чоралар кўришга тўғри келади. Масалан, қарздорларни уйдан чиқариш ва шу каби. Бизда эса бундай ваколат йўқ, бундай ҳуқуққа полиция эга. Масалага қонунчилик даражасида ечим топиш керак.

Басима Сарманова таржимаси