Қосим-Жўмарт Тўқаев Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказди. Унда Украина атрофидаги вазиятга мувофиқ Қозоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти масаласи кўриб чиқилди. Давлат раҳбари ҳарбий-сиёсий ва санкциялар тўқнашуви натижасида юзага келадиган халқаро вазият оқибатларини юмшатиш учун бўҳронга қарши махсус режа ишлаб чиқиш зарурлигини тилга олди. Қозоғистон Президенти мамлакатимиз учун эҳтимолий иқтисодий ва бошқа таваккалларни имкон қадар камайтиришни топширди.

Басима Сарманова таржимаси