Семипалатинск полигонида хавфсизлик ҳудуди яратилади

Семипалатинск полигонида хавфсизлик ҳудуди  яратилади

Собиқ синов полигонида Семипалатинск ядро хавфсизлиги зонаси барпо этилади. Бугун Мажилис тегишли қонун лойиҳасини тасдиқлади. Бу ҳудудда кенг кўламли экологик тадқиқотлар ўтказилади. Тегишли шартларга мувофиқ тозалангани аниқланган  ҳудудлар қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилади.

Бўлат Ақшўлақов, Қозоғистон Республикаси энергетика вазири:

- Муаммоларни ҳал қилиш мақсадида «Семипалатинск ядро хавфсизлиги ҳудудини яратиш тўғрисида» Қонун лойиҳаси тасдиқланди. Собиқ Семипалатинск ядро синовлари полигонида амалга ошириладиган ишлар учун жавобгар ташкилот белгилаш кўзда тутилган, иккинчидан, мажмуавий экологик тадқиқот ишлари ва Давлат экологик экспертизасидан кейин меъёрдан юқори даражада радиация сақланиб қолган ҳудудлар ва шартли тозаланган ҳудудлар аниқланади. Учинчидан, ифлосланган ҳудудларда Семипалатинск ядро хавфсизлиги зонаси тузилади ва у ердан фойдаланиш учун тегишли органга топширилади.

Майдони 18 минг квадрат километрдан зиёд бўлган Семипалатинск ядро полигонида 456 та ядро синови ўтказилган, ундан бир ярим миллион одам жабр чеккан. Портлашлар умумий қуввати Япониянинг Хиросима шаҳрига ташланган ядро зарядидан 250 марта кўп. Полигон 1991 йилда биринчи президент Нурсултон Назарбоев фармонига кўра ёпилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.