Қозоғистон-Хитой: Дипломатик алоқа ўрнатилганига – 30 йил

Қозоғистон-Хитой: Дипломатик алоқа ўрнатилганига – 30 йил

Қозоғистон ва Марказий Осиё жаҳон туристик харитасида ўсиш нуқталарига айланди. Шу жумладан, гонконглик туристлар учун асосий йўналишлар қаторига кирди. Қозоғистон ва Хитой ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилган куннинг 30 йиллигига бағишланган фотокўргазмада Гонконг Адлия котиби Пол Лэм дил сўзларини изҳор қилди. Экспозиция меҳмонлари республикамиз табиати, маданий турли-туманлигини томоша қилди, икки давлат чолғу асбоблари – дўмбира ва пипе оҳангларини тинглашди. Фотокўргазма Гонконг бош маданият марказида ташкил этилди ва 8 августгача давом этади.

Макс Зэ, Гонконг саноат ва савдо ҳамжамияти вице-президенти:

- Қозоғистон буюк ва биз учун муҳим мамлакатлардан бири. Қозоғистон-Гонконг ўртасида тадбиркорлик ва ижтимоий соҳаларда улкан салоҳият мавжудлигига ишонамиз. Гонконг аҳолисини мамлакатингиз билан, Қозоғистон халқини Гонконг билан таништириш керак.

Жон Лэм, Brilliant Bank раиси:

- Июнь ойи бошида мен Қозоғистонга борганман. Алматида бўлдим, ажойиб шаҳар, халқаро молиявий маркази билан танишдим. Банкимиз «Ягона макон-ягона йўл» ташаббуси доирасида савдо ва молия соҳаларида ишлайди. Йил охиригача Қозоғистон-Гонконг савдо-саноат палатаси ташкил этиш ниятидамиз. Икки давлат ўртасида савдо ва инвестиция ҳаракатланишига хизмат қиламиз.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.