Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТ Бош Ассамблеяси раиси билан учрашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТ Бош Ассамблеяси раиси билан учрашди
sn.kz

Давлат раҳбари Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Бирлашган Миллиатлар ташкилоти Бош Ассамблеяси раиси билан учрашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Абдулла Шаҳид бу сафари Қозоғистон ва БМТ ўртасида ўзаро муносабатларни кенгайтиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Эслатамиз, БМТ Бош Ассамблеяси 76-сессияси раиси мамлакатимиз ва Марказий Осиёга илк марта ташриф буюрди. У Қозоғистон етакчиси раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Республика Конституциясига ўзгаришлар киритиш бўйича референдумнинг муҳимлигини таъкидлади. Бундан ташқари, Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари Еттинчи съезди муҳим майдончага айланганини таъкидлаб, унинг мавқеи юқорилигини тилга олди. форум 13-15 сентябрь кунлари пойтахтда ўтказилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.