МСК имзо қоғозларини тарқатиш вақтини қисқартирди

МСК имзо қоғозларини тарқатиш вақтини қисқартирди

Марказий Сайлов комиссияси Қозоғистон Республикаси президентлигига номзодларга имзо қоғозларини тарқатиш вақтини икки мартадан кўп – беш кундан икки кунгача қисқартирди. Бўлиб ўтган брифингда маълум қилинишича, номзодлар учун қўйилган имзо ҳаққонийлигини текшириш муддати ҳам камайтирилди. Энди бунинг учун 10 эмас, 5 кун сарфланади. Ҳар бир номзод 118 мингта имзо тўплаши зарур. Ҳозир мамлакатда 11 миллион сайловчи бор.

Нурлан Абдиров, Қозоғистон Республикаси Марказий Сайлов комиссияси раиси:

- Жараёнлар қисқартирилиши ҳисобига номзодлар имзо тўплаш учун кўпроқ вақт сарфлай олади. Шу муносабат билан жойлардаги комиссияларга мурожаат этаман: МСК белгилаган муддатларга қатъий риоя этиш лозим.

Бундан ташқари, Марказий Сайлов комиссияси ногиронлар учун овоз бериш тартибига ўзгариш киритди. Улар таъкидлашича, бундай фуқаролар учун маҳаллий ижро органлари овоз бериш жойларида тутқичлар, пандуслар, бошқа зарур мосламалар бўлишини таъминлаши зарур. Овоз бериладиган жойлар биринчи қаватда бўлиши, юқори қаватларда ўтиши белгиланган тақдирда, кўтарилиш учун тегишли мосламалар ўрнатилиши даркор.

Абдумалик Сарманов таржимаси.