Сайловга тайёргарлик давом этяпти

Сайловга тайёргарлик давом этяпти

Ўзи рўйхатдан ўтган сайлов участкасида овоз бериш имконига эга бўлмаганлар маҳаллий ижро органларига ариза бериши ва ўзи турган жойда овоз бериши мумкин. Бироқ бунинг учун овоз бериладиган кундан камида бир ой аввал мурожаат этилиши зарур. Марказий Сайлов комиссиясида таъкидлашларича, вахта усулида ишлаётганлар, ётоқхонада яшамаётган бошқа шаҳарлик талабалар ва бошқалар бу имкониятдан фойдалана олади. Сайлов куни рўйхатдан ўтган жойида бўлолмаслигини билган фуқаролар ҳам шундай йўл тутиши мумкин. Марказий Сайлов комиссияси вакиллари ҳар бир сайловчи тегишли сайт ёки ҳокимлик колл-маркази орқали рўйхатга олингани тўғрисида маълумот олиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.