Молия вазирлиги сайловда маблағ қандай тақсимланишини маълум қилди

Молия вазирлиги сайловда маблағ қандай тақсимланишини маълум қилди

Эслатамиз, бунинг учун жами 20 миллиард тенгедан зиёд маблағ ажратилган. Унинг асосий қисми - 17 миллиард тенге сайлов участкалари хизматчилари маоши учун сарфланади.

Ержан Биржанов, Қозоғистон Республикаси молия вазири ўринбосари:

- Бюллетенлар тайёрлаш, алоқа, транспорт – булар ҳаммаси харажат. 20 миллиард беш юз миллион тенге ажратилишининг сабаби шунда. Маблағнинг катта қисми Марказий сайлов комиссияси орқали сарфланади, яна бир қисми Ташқи ишлар вазирлигига йўлланиши режалаштирилган. Барча харажатлар бўйича куни кеча Ҳукумат қарори чиқди.

Абдумалик Сарманов таржимаси