Навбатдаги Кўчманчилар ўйинлари Қозоғистонда бўлиб ўтади

Навбатдаги Кўчманчилар ўйинлари Қозоғистонда бўлиб ўтади

Давлат раҳбари Мажилис раисини қабул қилди. Ерлан Қўшанов Қосим-Жўмарт Тўқаевга Қозоғистон делегациясининг Туркияда бўлиб ўтган IV Умумжаҳон қўчманчилар ўйинлари очилиши тўғрисида сўзлаб берди. Шунингдек, Парламент Мажилиси қонунчилик фаолияти хусусида маълумот берди. Депутатлар «Инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли шахс тўғрисида», «Конституциявий суд тўғрисида», «Прокуратура тўғрисида»ги қонунлар, қатор ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартишларни маъқуллади ва улар Сенатга ўтказилди. Улар жамият учун шаффоф кўринишда муҳокама этилди. Палата тасдиқлаган лойиҳалар 5 июндаги умумхалқ референдумида маъқулланган конституциявий ислоҳот бандларини рўёбга чиқариш учун хизмат қилади. Ҳаётга жорий этиладиган янги меъёрлар фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини кучайтиради, аҳолининг сиёсатдаги иштирокини кенгайтиради.

Абдумалик Сарманов таржимаси