МСКда 43 нафар халқаро кузатувчи рўйхатдан ўтган

Марказий Сайлов Комиссияси халқаро кузатувчиларни белгилай бошлади. 43 нафар халқаро ташкилот ва битта хорижий давлат вакиллари рўйхатга олинди. Улар Қозоғистонда 20 ноябрда бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президент сайловларининг бориш жараёнини кузатади. Астанада бўлиб ўтган йиғилишда Марказий Сайлов Комиссияси котиби Мухтар Ерман шуни маълум қилди.

Мухтар Ерман, Қозоғистон Республикаси марказий сайлов комиссияси котиби:

- МДҲ миссиясидан 6, МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеясидан 17, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти демократик сайловлар бюроси сайловларни кузатиш миссиясидан 13, Турк давлатлари ташкилотидан 5, Грузия давлатидан икки нафар номзод тасдиқланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси