Самарқандда МДҲ вакиллари иштирокида тадбир бўлиб ўтди

Самарқандда МДҲ вакиллари иштирокида тадбир бўлиб ўтди

«Миллий манфаатлар асосидаги ҳамкорлик – МДҲ давлатларида барқарор тараққиёт асоси». Қозоғистон Сенати спикери Маулен Ашимбаев Самарқандда бўлиб ўтган Ҳамдўстликка аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеяси Кенгаши мажлисида шу ҳақда сўз юритди. Унинг айтишича, айнан шу тамойил МДҲ мамлакатларида иқтисодиёт ўсиши ва аҳоли фаровонлиги ошиши учун шароит яратади. Шу билан бирга, Маулен Ашимбаев ўзаро манфаатли бўлган соҳаларда ўзаро шериклик ва ҳамкорликни чуқурлаштириш борасидаги истиқболли йўналишларни айтиб ўтди.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати раиси:

- Бугун Кенгаш йиғилишида кенг миқёсли масалалар кўриляпти. Улар фан, таълим, ижтимоий сиёсат ва инсон ҳуқуқлари, маданият, туризм ва давлатлар ҳамкорлигининг бошқа долзарб йўналишларини қамраб олган. Прагматик ва ишончли йўл билан биргаликдаги фаолиятни мунтазам давом эттириш жуда муҳим. Мамлакатларимизнинг миллий манфаатларига ҳурмат руҳидаги ҳар томонлама шериклик Ҳамдўстлик ҳудудидаги барқарор тараққиёт асоси саналади.

МДҲ давлатларида юз бераётган сиёсий ислоҳотларни мониторинг қилиш ҳам Парламентлараро Ассамблея фаолиятига киради. Жорий йилда Қозоғистонда бўлган республика референдумини ушбу ташкилот ва Ҳамдўстлик давлатлари парламентарийлари халқаро кузатувчилари назардан ўтказди. Маулен Ашимбаев уларни юртимизда 20 ноябрь куни бўлиб ўтадиган президент сайловларида ҳам бу ишни давом эттиришга чақирди.

Хуршида Абдуллаева таржимаси