Қосим-Жўмарт Тўқаев ЖХШТ саммитида қатнашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев ЖХШТ саммитида қатнашди

Ереванда Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти саммити бўлиб ўтди. Тадбирда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва ташкилотга аъзо давлатлар етакчилари қатнашди. Унда халқаро ва минтақавий хавфсизлик муаммолари, ташкилотнинг миссиялар орасидаги фаолияти натижалари муҳокама қилинди. Энг муҳим масалалар қаторида Арманистонга ёрдам бериш зарурати тилга олинди. Саммит давомида Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти декларацияси қабул қилинди. Ташкилот раислиги Беларусь Республикасига ўтди.

Абдумалик Сарманов таржимаси