Иманғали Тасмағамбетов – ЖХШТ раҳбари

Иманғали Тасмағамбетов – ЖХШТ раҳбари

Иманғали Тасмағамбетов навбатдаги уч йилга Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти Бош котиби этиб тайинланди. 2023 йил 1 январдан ўз вазифаларини бажаришга киришади. Арманистон Бош вазири Никола Пашинян Ереванда бўлиб ўтаётган ЖХШТ саммитида шундай баёнот берди. Ташкилот кенгаши сессиясида давлатимиз раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев, Беларусь, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон президентлари қатнашди. Саммитда сўзга чиққан Қозоғистон етакчиси арман-озарбайжон зиддиятларини дипломатик йўл билан ҳал этиш борасидаги қадамларни қўллаб-қувватлади. У томонларнинг тинчлик шартномаси имзолашига ишонч билдирди, Афғонистондаги вазиятга тўхталиб ўтди. Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев ташкилот доирасида ўзаро ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича қатор таклифилари билдирди. Яқин келажакда ЖХШТнинг тинчлик ўрнатиш борасидаги салоҳиятини ривожлантириш зарурлигини кўрсатди.

Абдумалик Сарманов таржимаси