Ислоҳотлар сиёсий кун тартибда асосий ўрин тутади

Ислоҳотлар сиёсий кун тартибда асосий ўрин тутади

Қозоғистон Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин телеграмм-каналида ўз фикрларини билдирди. Бу нарса биринчи навбатда мамлакат Конституциясини янгилашга қаратилган  республика референдуми натижаларини рўёбга чиқаришда давом этиш билан боғлиқ.

Ерлан Қарин, Қозоғистон Республикаси давлат маслаҳатчиси:

- Йил бошидан янги ташкилот – Конституциявий суд иш бошлайди. У фуқароларнинг асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ янги тизимни Инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли шахс, Бош прокуратура ва Аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича янгидан жорий этилган Омбудсмен фаолияти билан боғлайди. Шунингдек, 1 январдан бошлаб, сайлов тизими ва сайлов қонунчилигига қатор ўзгаришлар киритилади. Бир мандатли сайлов округлари ҳамда тегишлича, турли даражадаги сайлов комиссиялари ташкил қилинади. Ҳудудий сайлов комиссиялари аъзолари эндиликда ўз ишини профессионал шаклда доимий асосда олиб бориши белгилаб қўйилди. Бу эса сайлов жараёнларида иш сифатини оширишга ёрдам беради.

Давлат маслаҳатчиси таъкидлашича, янги электорал цикл давом этади. 14 январда Сенат депутатлари сайловлари ўтказилади. Биринчи ярим йилликда мажилисменлар ва барча даражадаги маслихатлар депутатлари сайлови бўлиб ўтади. Бўлажак электорал кампания янги қоидалар асосида ўтказилади, дея таъкидлади Ерлан Қарин.  2023 йилда пилот тартибида туман ҳокимлари ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимлари сайланади. Қишлоқ ҳокимлари корпуси янгиланишда давом этади. Жами мингдан зиёд қишлоқ аҳоли манзилгоҳлари қамраб олинади.

Абдумалик Сарманов таржимаси