Қозоғистон дунёни тинчликка чақиради

Қозоғистон дунёни тинчликка чақиради

Қозоғистон халқаро ҳамжамиятни ана шу йўналишда фаолият юритишга чақирди. Бош вазир ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Женевада бўлиб ўтган БМТ кенгаши 52-сессиясида ана шундай баёнот берди. Мухтар Тлеуберди республикадаги сиёсий ва ижтимоий ислоҳотлар, конституциявий ўзгаришлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш бўйича эришилган ютуқлар ҳақида гапирди. Конституция суди тузилди, инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмен мандати мустаҳкамланди, Болалар ҳуқуқлари бўйича конвенция факультатив протоколи имзоланди, болалар манфаатларини муҳофаза қилиш бўйича миллий жамғарма тузилди, сиёсй партияларни рўйхатга олиш осонлаштирилди. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 75 йиллиги ва Вена декларацияси 30 йиллиги арафасида Ташқи ишлар вазири ўзаро ҳурмат ва кўптомонлама самарали ҳамкорликка чақирди.

Мухтар Тлеуберди, Қозоғистон Республикаси бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири:

- Бугунги кунда жаҳон глобал чорловлар ва беқарорликка дуч келмоқда, шундай вазиятда инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилиш жуда муҳим. Глобал даражада ҳар томонлама мулоқот ва ишонч чораларини мустаҳкамлаш керак. Тарихга назар солсак, бугунги муаммоларга сиёсий иродани ишга солиб, ҳамкорликда курашишимиз зарурлигини кўрамиз. Шу контекстда биз қаршимизда турган жиддий муаммоларни ҳал этишнинг энг яхши ва ишлатиш имкони бор усули сифатида самарали кўптомонлама муносабатлар ўрнатишга чақирамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси