Астанага расмий ташрифлар кутиляпти

Астанага расмий ташрифлар кутиляпти

Янги истироҳат манзилгоҳи 17-18 мартда, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган қироллиги Ташқи ишлар, Ҳамжамият ва тарақққиёт вқази Жеймс Клеверлининг Қозоғистонга ташрифи давомида очилади. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги брифингида маълум қилинишича, муҳтарам меҳмон Қозоғистон Президенти ва Бош вазири қабулида бўлади, Ташқи ишлар вазири билан учрашади. Шунингдек, БМТ Инсон ҳуқуқлари Олий комиссари Фолькер Тюрк ҳам Астана шаҳрига амалий ташриф билан келиши кутиляпти.

Айбек Смадияров, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили:

- Тюркнинг Давлат раҳбари қабулида бўлиши, Ташқи ишлар вазирлиги, инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли шахс билан учрашиши режалаштирилган. Олий комиссар Инсон ҳуқуқлари тўғрисида умумжаҳон декларацияси 75 йиллиги ва бу борадаги фаолият хусусидаги Вена декларацияси 30 йиллиги муносабати билан Қозоғистон давлат қонунчилик университетида лекция ўқийди. 17 мартда БМТ биносида ташриф якунлари бўйича якуний брифинг ўтказилади.