19 март – Қозоғистонда сайлов куни

19 март – Қозоғистонда сайлов куни

Тадбир пропорционал-мажоритар тизим бўйича ўтказилади. Парламент қуйи палатасининг 69 нафар депутати партия рўйхати бўйича сайланади, 29 нафари бир мандатли округлар бўйича. Вилоятлар, пойтахт ҳамда республика аҳамиятидаги шаҳарлар маслихатлари учун сайловлар ҳам аралаш моделда бўлиб ўтади, туман ва вилоят аҳамиятидаги шаҳарлар маслихатларига эса фақат бир мандатли округлар бўйича бўлади. Эслатамиз, 12 миллиондан зиёд қозоғистонлик сайловчилар рўйхатидан жой олган, улар ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиши ва овоз беришда қатнашиши мумкин. Улар учун 10 мингтадан кўпроқ сайлов участкаси ташкил этилган. Бу пунктлардан 188 тасида рўйхатда турмайдиган фуқаролар ҳам овоз бера олади. Сайлов куни бундай сайловчилар овоз бериш пункти манзили бўйича рўйхатга олинади. Эслатамиз, фуқароларга беш хилдаги бюллетенлар берилади. Айни пайтда, бугун 41 та давлат ва бир қанча халқаро ташкилотлардан келган 793 та кузатувчи сайлов жараёнини кузатиб боради. Масалан, ЕХҲТ, МДҲ, ШҲТ, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч, Туркий давлатлар ташкилоти вакиллари.  

Абдумалик Сарманов таржимаси