Экзитпол натижалари маълум қилинди

Экзитпол натижалари маълум қилинди

Бу ташкилотлар вакиллари шаҳарлар ва кичикроқ аҳоли пунктларида иш олиб борган, 350 мингдан кўпроқ қозоғистонлик ўртасида сўров ўтказилган. Евроосиё интеграцияси институти ўтказган сўров натижаларига кўра, 6 та партия беш фоизли чегарадан ўта олган. Етакчилар учлигига қозоғистонликларнинг катта қисми – 53,46 фоизи овоз берган «Аманат», иккинчи ўринда 10,52 фоиз овоз тўплаган «Ауил» Халқ демократик партияси, сайловчиларнинг 9 фоизи ёқлаб чиққан Республика партиясининг тадбиркорлар гуруҳи. Демократия институти ўтказган сўров натижаларига кўра, учинчи ўринда 8,87 фоиз овоз олган «Ақжўл» партияси турибди. «Аманат» партияси учун 54 фоиз овоз берилган. Иккинчи ўринни  «Ауил» партияси эгаллаган, у 11 фоиздан зиёдроқ овоз олган. СОЦИС-А мажмуавий-ижтимоий тадқиқотлар институти тақдим этган маълумотларга қараганда, етакчилар учлигидан «Аманат», «Ауил» ва «Республика» партиялари жой олган.

Абдумалик Сарманов таржимаси