Сайловда 6,5 миллиондан зиёд қозоғистонлик иштирок этди

Сайловда 6,5 миллиондан зиёд қозоғистонлик иштирок этди

Республика Марказий Сайлов Комиссияси берган маълумотга кўра, участкалар ёпилиши арафасида сайловчилар келиши 54 фоиздан ошган. Қизил Ўрда вилояти аҳолиси ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланишда энг фаол бўлган. Бу ерда сайловчиларнинг 67 фоиздан кўпроғи овоз берган. Етакчилар қаторида Шимолий Қозоғистон, Жамбил, Қўстанай, Шарқий Қозоғистон, Ақмўла ва Алмати вилоятлари ҳам бор. Уларда кўрсаткич 60 фоиздан ошган. Энг кам овоз бериш Алматида кузатилган. МСК маълумот беришича, бу ерда сайлов участкаларига келиш ҳажми 26 фоизни кўрсатган.

Абдумалик Сарманов таржимаси