
ХХР ва АҚШ раҳбарлари Наврўз билан табриклади
Ўз телеграммасида Си Цзиньпин Қозоғистон халқига бахт ва фаровонлик тилади. ХХР раҳбари Хитой-Қозоғистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратишини таъкидлаб, Қосим-Жўмарт Тўқаевни жорий йилнинг май ойида бўлиши кутилаётган Хитойга давлат ташрифи ва «Хитой-Марказий Осиё» Биринчи саммитида кўришдан мамнунлигини изҳор этган. Ўз навбатида, Жо Байден телеграммасида Қозоғистон халқи уйғониш ва янгиланиш айёмини тантана қилаётгани айтиб ўтилган. Ва Қўшма Штатлар Қосим-Жўмарт Тўқаев ўтказаётган сиёсий-иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаши таъкидланган. Бу ўзгаришлар Қозоғистоннинг ёрқин келажагини барпо этишга хизмат қилади ҳамда ҳуқуқ ва имкониятлар барча учун тенг бўлишини таъминлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси