МАГАТЭ вакиллари Қозоғистонга келди

МАГАТЭ вакиллари Қозоғистонга келди

Ҳозирда МАГАТЭ вакиллари мамлакатимизда ишлаяпти. Улар атом энергиясини ишлаб чиқишда қандай технологиялардан фойдаланиш, хавфсизликка эришиш бўйича республика мутахассисларига тавсиялар беради.

Мехмет Жейхан, Қозоғистон Республикаси ядро-энергетика дастурини мажмуавий кузатиш гуруҳи раҳбари:

- Мазкур миссия таркибида уч киши келган. 2016 йилда Энергетика вазирлиги ядро инфратузилмалари аҳволи бўйича ҳисобот ишлаб чиқди. Унинг вазифаси тадқиқотлар учун зарур барча маълумотларни тўплаш ва қарор қабул қилишда ҳукуматга ёрдамлашишдан иборат. Ҳозир ҳисобот бўйича амалга оширилган ишларни ва соҳадаги ўзгаришларни кўриб чиқамиз.  

МАГАТЭ вакиллари маълум қилишича, Қозоғистон ядро энергияси бўйича тавсия олишини осонлаштириш учун 19 та банд бажарилиши зарур. Фақат технологиялар ва кадрлар эмас, ядро чиқиндиларини бошқара олиш ҳам жуда муҳим. Бу борада тегишли қонун қабул қилиниши керак. Қозоғистонда МАГАТЭ миссияси тавсиясига кўра, тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси