Семейда «Дунё - ядро синовларисиз» кўргазмаси очилди

Семейда «Дунё - ядро синовларисиз» кўргазмаси очилди

«Дунё - ядро синовларисиз». Семейдаги Абай номли музейда ядро полигони ёпилганининг 30 йиллигига бағишланган кўргазма очилди. Экспозициядан синовлар қурбонларининг бутун дардини акс эттирган 20 дан зиёд ёғоч ҳайкал ўрин олган. Асарлар муаллифи - Қурман Аймуханбетов. У ҳайкалларни 30 йил мобайнида, ядро портлашлари оқибатларидан таъсирланиб яратган. Асарлар орасида «Жониворларда ядро қўзиқорини», «Она кўз ёши», «Ногирон бола» ва бошқалар эътиборга молик.

Қурман Аймуханбетов, ҳайкалтарош, кўргазма муаллифи:

- Бу хода ва тўнкаларни собиқ Семипалатинск полигони ҳудудидан топганман. Айримлари маҳаллий аҳоли нимани бошидан кечирганини айтиб тургандек туюларди. Мен фақат уларга бироз бадиий тус бердим. Бошқа асарларим мустақил ишланган. Мисол учун, мана бу - 15 ёшли ногирон бола ҳайкали, у хасталикдан тузалмаган. Бу эса уч оёқли одам, ядро бомбаси портлашини ўзида синаб кўрган. Агар уни айлантирсак, илон инини кўрамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси