Невада–Семей

Семей ядро полигони ёпилганига 30 йил бўлди

29 август куни жаҳондаги энг йирик ядро синовлари майдончаси – Семей полигони ёпилганига 30 йил тўлади. 1991 йилда Нурсултон Назарбоев тарихий фармонни имзолаган эди. 2009 йилда эса Бирлашган Миллатлар ташкилоти 64-сессиясида 29 август Халқаро Ядро синовларига қарши кураш куни деб расман эълон қилинган. Мамлакатимизнин ядро қуролидан кўнгилли равишда воз кечиши жараёнига гувоҳлик берувчи тарихий ҳужжатларни Семей шаҳрида очилган «Туб ўзгаришлар даври» кўчма кўргазмасида кўриш мумкин.

Бақитжан Темирбўлат, Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти кутубхонаси директори: 

- Бу муҳим тадбирга биз йил давомида тайёрландик. Жорий йилда ядро полигони ёпилгани ва Қозоғистон мустақиллигига 30 йил тўлади. Шунинг учун Семейда кўчма кўргазма ташкил эишга қарор қидик. Экспозицияда турли архив ҳужжатлари ва экспонатлари мавжуд.

40 йил фаолият юриган полигонда 400 дан зиёд портлаш амалга оширилган, улардан 90 таси ҳавода, 26 таси ер устида юз берган. Бир миллион нафардан зиёд одам бу синовлар қурбони бўлди. Кўчма кўргазмада ноёб фотографиялар ҳам қўйилган, улар 1989 йилда «Невада-Семей» ядроқуролига қарши ҳаракат оёққа туриши ҳақида ҳикоя қилади. Буюк Британия, АҚШ ва Япония қуролсизланиш ҳаракатига қўшган ҳиссаси учун Қозоғистоннинг Биринчи Президентига тақдим этган мукофотлар ҳам экспозициядан ўрин олган. Жами 200 дан зиёд материаллар мавжуд. Улар билан сентябрь охиригача танишиш мумкин.

Павлодарда эса Семей полигони ёпилишининг 30 йиллигига бағишланган форум ўтказилди. Унда «Невада-Семей» халқаро ядро қуролига қарши ҳаракат иштирокчилари қатнашди. Видеоалоқа орқали ҳаракат етакчиси, ёзувчи ва шоир Ўлжас Сулейменов нутқ сўзлади. Йиғилганлар ядро ядро полигонини ёпиш учун биргаликда амалга оширилган ишлар ҳақида эслашди.

Ўлжас Сулейменов, шоир, Қозоғистон халқ ёзувчиси:

- Ташкилот вазифасини бажарди. Бу – Семипалатинск полигонини ёпишдан иборат эди. Унгача синовларнинг тўхтатилишига эришдик. Охиргиси 1989 йил 19 октябрда, «Невада–Семипалатинск» ташкил этилганидан кейин ярим йил ўтгач амалга оширилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси