JUNIOR EUROVISION: онлайн-овоз берилмоқда

JUNIOR EUROVISION: онлайн-овоз берилмоқда

Болалар Евровиденияси учун саралаш босқичидан ўтган 30 ёш иқтидор номлари аниқланди. Республикада танлов иштирокчилари учун онлайн овоз бериш бошланди, у 12 октябргача давом этади. Қозоғистонликлар 10 нафар финал иштирокчиларини белгилайди. Улар ноябрь ойида беллашади. Сўнгги, тўртинчи босқичда ҳакамлар энг яхши ижрочини аниқлаб олади. Бу жараён "Хабар" телеканали жонли эфирида кўрсатилади. Ғолиб 19 декабрда Парижда бўлиб ўтадиган нуфузли танловда республика номидан иштирок этади. Таъкидлаш лозимки, жами 819 нафар ижрочи болалар видео чиқишларини юборганди. Репертуар жуда кенг. Замонавий лирикадан халқ қўшиқларигача бор. Шуни ҳам айтиш керакки, Қозоғистон тўртинчи марта Жуниор Евровижнда қатнашяпти. "Хабар" агентлиги 2016 йилда Европа Телекўрсатувлар иттифоқига аъзо бўлгани туфайли бунга эришилди.

Қанат Айтбаев, ҳакамлар ҳайъати аъзоси:

- Жорий йилда ҳам мазкур лойиҳада катта ютуқлар кутяпмиз. Муболаға эмас, икки йил кетма-кет подряд Ержан Максим, Қарақат Башанова ғалаба билан қайтишди. Жорий йилда ҳам яхши натижалар кутяпмиз.

Динара Бисембина, «Хабар» телеканали директори:

- Жорий йилнинг ўзига хосликларига келсак, такшилотчилар зиммасига катта масъулият олиб, халқаро болалар танловини Парижда, офлайн тартибида ўтказишга журъат этди. Хотирингизда бўлса, ўтган йили Қарақат Башанова Болалар Евровидениесида ва танловда пандемия туфайли онлайн тартибда қатнашганди. Жорий йилда қандай бўлишини хавотир билан кутганмиз. Балки яна онлайн-форматда ўтади, деганмиз. Бироқ ташкилотчилар қувончли хабар билан чиқишди.

Абдумалик Сарманов таржимаси