Junior Eurovision-2021: миллий танловнинг 10 финалисти аниқланди

Junior Eurovision-2021: миллий танловнинг 10 финалисти аниқланди

Junior Eurovision миллий танловининг 10 нафар финал иштирокчиси сараланди. Онлайн-овоз бериш орқали ғолиблар финалга чиқди. Сўнгги босқич 6 ноябрда ўтказилади. Шу куни Junior Eurovisionда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган вакилимиз аниқланади. Эслатамиз, XIX Халқаро болалар қўшиқ танлови 19 декабрь куни Парижда ўтказилади. Бу мусиқий танловда Қозоғистон тўртинчи марта қатнашади. «Хабар» агентлиги Европпа кўрсатувлар иттифоқининг ассоциациялашган аъзосига айланиши туфайли мамлакатимиз «Болалар Евровидениеси» да иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Хамит Шанғалиев, танлов мусиқа продюсери:

– Жорий йилда Франциядаги танлов оффлайн тартибда ўтади. Яъни, анъанавий форматга кўчирилади. Ўтган йили мусиқий беллашувда Қарақат Башанова иштирок этганди. Мазкур ўнликдан саралаб олинадиган ғолибимиз бу йил Францияга боради ва иқтидорини намойиш этади. Ўзгаришлар шулардан иборат. Ўттиз нафар қобилиятлилардан 10 таси сайланди. Уларнинг ҳар бири учун янги қўшиқ ёзиляпти, шу қўшиқни ижро этишади.

Абдумалик Сарманов таржимаси