Қозоғистон ва Венгрия ўртасида савдо кенгаймоқда

Қозоғистон ва Венгрия ўртасида савдо кенгаймоқда

Қозоғистон ва Венгрия ўртасидаги икки томонлама товар айланмаси ортиб бормоқда. Пандемия ҳам бунга халал беролмади. Йилнинг саккиз ойи якунларига кўра у салкам 12 фоизга кўтарилди. Томонлар ҳамкорликни кенгайтириш ниятида. Қозоғистон томони икки мамлакат ўртасида фуқаролар қатновини енгиллаштириш, «Алмати – Будапешт» авиарейсини ташкил этиш таклифи билан чиқди. Шунингдек, Венгрияда «QazVac» вакцинасидан фойдаланиш мумкин. Томонлар қишлоқ хўжалигига оид қатор истиқболли лойиҳаларни кўриб чиқиш ниятида. Улар қаторида сут чорвачилиги, паррандачилик, қўйчилик соҳалари ҳамда Венгрияда чиқарилган маккажўхори уруғини етиштириш бор.

Михай Варга, Бош вазир ўринбосари, Венгрия молия вазири:

- Товар айланмаси ортмоқда. Албатта, пандемия ҳамма мамлакатларда кўрсаткичларга таъсир қилди. Биз иқтисодий вазият савдо учун у қадар қулай эмалигини сезаяпмиз. Лекин ҳозир Венгрия экспорти ортмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилгидан 58 фоизга юқори. Савдо ҳажми 330 миллион долларга яқин, бу эса, менимча, катта ютуқ. Делегациямиз таркибида 50 нафар венгриялик тадбиркор Қозоғистонга етиб келди, мақсадимиз – бизнесменлар ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш. Бугунги каби ўзаро алоқаларнинг кенгайиши тадбиркорликда фаолликка олиб келади.

Абдумалик Сарманов таржимаси