Қарағандилик уста жондорлар суягидан миллий услубда буюмлар ясайди

Қарағандилик уста жондорлар суягидан миллий услубда буюмлар ясайди

Турли жондорлар суягидан ҳақиқий санъат асарлари. Қарағанди вилоятидан бўлган Жўмарт Малик улардан турли асбоблар ва одиш-товоқлар ясайди. У болалигидан мана шу ҳунар билан шуғулланиб келади. Касб сирларини отасидан ўрганган. Устанинг айтишича, буюмлар чиройли кўриниши учун материл шаффофлиги ва рангини сақлаб қолиш зарур. Суяк деталларни ёғоч ва чарм билан бирга ишлатади, ҳатто шохлар, туёқ ва тишлардан ҳам фойдаланади.

Жўмарт Малик, ҳунарманд:

- Гўштни истеъмол қитлгач, суяк қолади. Лекин ундан нимадир ясаш учун яхшилаб қайнатиб олиш зарур. Сувга сода қўшаман. Натижада ортиқча мой чиқиб кетади, суяк юмшайди. Кўпинча куракдан фойдаланаман. Унинг майдони кенг, кўп нарса чизиш мумкин.

Уста ўз санъатини оммалаштирмоқда. Барча истовчилар учун бепул мастер-класслар ўтказади. Шогирдларидан бир қисми бу касб билан профессионал шуғулланиш ниятида.

Ақилбек Ерлан, шогирд:

- «Ёш уста» тўгарагига келишимдан мақсад, устоз ясаган қўбизлар, ўтовлар мени қизиқтиради. Суяк ва ёғочдан кўп нарса ясаш мумкин экан. Шохлардан эса балиқ, ҳайкалча ишлаймиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси