Қозоғистон Республикаси кино саноати йўналишини ўзгартиради

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев тарихий-маданий меросимизни оммалаштиришга эътибор қаратишга чақирди. Бу топшириқ аввало кино саноатига тааллуқли – айнан шу соҳа мутахассислари тарихий мавзуда кўпроқ фильмлар суратга олиши зарур, уларга давлат буюртмаси ёрдамга келади. Давлат раҳбари ўз мақоласида бундай картиналар томошабин учун қизиқарли бўлиши лозимлигига урғу берган, мамлакатнинг тарихида юз берган кўплаб муҳим воқеалар янги сценарийлар ёзиш учун асос бўлиши мумкин. Айни вақтда, президент кенг кўламли кўргазмалар ва бошқа йирик лойиҳалар ўрнига болалар ва ёшлар учун қизиқарли тадбирларга аҳамият бериш лозимлигига ишонч билдирган. Бу фикрни «Хабар» Агентлиги режиссёрлари ҳам қўллаб-қувватлайди. Яқиндагина телеканал аудиториясига  янги сериал - «Абай йўли»ни тақдим этган Мурат Есжан шулар жумласидан.  Унинг фикрича, киномаҳсулотни замонага мос шаклда яратиш зарур. Томошабин учун ҳам қизиқарли бўлсин, унда ҳикоя қилинган тарихимиз учун муҳим воқеалар ҳам хотирада қолсин.

МУРАТ ЕСЖАН, РЕЖИССЁР:

- Очиғини айтсам, тарихимиз ва адабиётимиз кинематографияда тўлалигича қамраб олинганича йўқ, кенг томошабинлар оммаси учун номаълум, қизиқарли ва ўзига хос кўплаб воқеа-ҳодисалар ҳақида фильмлар суратга олинмаган. Шунинг учун, албатта, Президентимиз ташаббуси жуда ўринли. Уларнинг ҳаммаси бугунги кун талаби. Бизнинг вазифамиз – тарихий воқеалаар янги талқинини бериш, уларга янгича нигоҳ ташлаш, кинода янги йўналишлар очиш, янги услублардан фойдаланиш.