«Астана Опера» театри «Алпамис» спектаклини тайёрламоқда

«Астана Опера» театри «Алпамис» спектаклини тайёрламоқда

Еркеғали Рахмадиевнинг «Алпамис» операси - орадан 30 ўтиб! Йилнинг йирик премьераси «Астана Опера»да, Қозоғистон мустақиллиги юбилейига атаб тайёрланмоқда. Қаҳрамонлик спектакли мутлақо янгича нигоҳда, яъни Фэнтэзи жанрида тақдим этилади. Саҳнадаги мўъжизавий манзаралар билан бир вақтда чинакам шекспирона завқу шавқ қайнайди, дейди постановкачилар.

Азамат Желтирғузов, «Астана Опера» театри труппа директори:

- Унинг ўзига хослиги нимада? Опера 1973 йилда яратилган. Совет Иттифоқи тарқалгунига қадар ўйналган. Эндиликда янгича шаклда – 30 йилдан сўнг ушбу опера янги, янгиланган вариантда тақдим этилади. Опера ҳақида гапирсак, бош қаҳрамонлар – Алпамис, севгилиси Гулбаршин, шунингдек, рақиблар – Тайшиқхан, Мистан кемпир, Қараман ва бошқалар.

Бу ерда ҳаммаси қизиқарли: миллий эпик қаҳрамонга бағишланган ўзига тортувчи сюжетдан асарнинг мусиқий драматургиясига қадар, артистлар қозоқ халқининг бахт, озодлик ва она замин учун курашини муҳаббат билан куйлайди. Премьерада асосий партияларни Расул Жармағамбетов ва Жамила Жарқимбаева ижро этади. Афсонани саҳнада таниқли россиялик режиссёр Юрий Александров жонлантиради.

«Алпамис» операсининг премьераси 3-4 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Дарвоқе, постановкачилар айтишича, уни яна томоша қилиш мумкин, чунки эндиликда ушбу спектакль миллий опера санъати дурдоналари жамғармасини тўлдиради ва пойтахт театрининг доимий репертуарига киради.

Хуршида Абдуллаева таржимаси