Қозоқ давлатининг хариталари - бир нашрда

Қозоқ давлатининг хариталари - бир нашрда

Брюсселда Қозоқ даштига доир 130 та нодир харита киритилган китоб нашр қилинди. Профессор Мухит-Ардагер Сидиқназаров тўплам устида 15 йил меҳнат қилган. У бутун дунё бўйлаб маълумот тўплаган, халқаро илмий марказларда тадқиқот ўтказган. Маълум бўлишича, 1562 йилга тегишли дастлабки харита Бельгиянинг Антверпен шаҳрида дунё юзини кўрган. Унинг муаллифи - олим Герард Меркатор. Қозоғистонлик сиёсатшунос айтишича, ўша даврдаги Европа ва Америка олимлари тузган хариталар Евроосиё тадқиқотчи ва саёҳатчилари учун мўлжал бўлиб хизмат қилган. Уларга 16-19-асрларда Қозоқ даштидаги ўлкалар билан дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий алоқа боғлашда кўмаклашган.

Мухит-Ардагер Сидиқназаров, сиёсатшунослик доктори, Гумилёв номидаги университет профессори:

- Биласизки, лотин тили Европада илмий жонли тил бўлган, Европа тилларида - инглиз, француз, итальян, фриз, валлон, немис тилларида қозоқ ўлкалари номлари жуда ўхшаш айтилган, «Kasaki», «Khasaks» деб ҳам, «Kaski Tartari», «Kassakia» дейилган, «Cassaqy», «Kassakia Horda», «Independent Kassaks», «Independent Kasaks Turks» каби. Қозоғистоннинг бўлажак фуқаролари, фарзандларимиз бу хариталарни кўриши, давлатчиликка эга халқ авлоди эканлигини билиши лозим.

Хуршида Абдуллаева таржимаси