Экологик туризм учун янги туртки

Экологик туризм учун янги туртки

Қозоғистонда экохаблар ривожлантирилади. Келгуси илдан бошлаб мамлакат миллий паркларидаги визит-марказлар базасида шундай экологик майдончалар ташкил қилинади. Жами 14 та шундай ҳудуд ишга туширилади. «Елім-ай» экологик туризм ҳамжамияти раҳбари Самал Ибраеванинг таъкидлашича, табиатга зарар етказмаган ҳолда экологик туризмни ривожлантииш мақсадида экохаблар ишига экофаоллар, олимлар, давлат ва бизнес вакиллари жалб қилинади. Сўнгги икки йил давомида республика миллий паркларига бир ярим миллиондан зиёд саёҳатчи ташриф буюрган. Лекин мутахассислар фикрича, мамлакат экотуризм салоҳиятидан тўлалигича фойдаланилмаяпти. Бу борада «Елім-ай» ҳамжамияти қатор ташаббусларни илгари сурмоқда. Экологик туризм тўғрисида алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш, туризм объектлари учун ягона «яшил» стандартлар ишлаб чиқиш, шунингдек, экотадбиркорликни ривожлантириш кўзда тутилган.

Самал Ибраева, председатель правления национальной ассоциации экологического туризма «Елім-ай»:

- Биз биринчи навбатда қонунчилик бўйича иш олиб боришимиз керак. Ҳар бир миллий паркда энг асосий эко-инфратузилмалар мавжуд бўлиши учун бизнес билан ишлаймиз. Болалар билан ҳам ишламоқчимиз. Бизда кўнгиллилар хизмати мавжуд. Волонтёрлар билан бирга туристик йўналишлар, турли тадбирлар ташкил қиламиз. Ҳар бир миллий паркда биз ягона бизнес-жараённи йўлга қўйишимиз зарур. Бизнес билан халқаро тажрибада мавжуд бўлган яшил стандартлар асосида ишлашимиз, уларга мувофиқ ҳаракатланишимиз керак.

Абдумалик Сарманов таржимаси