Миллий банк 600 дан зиёд коллекция тангалари чиқарди

Миллий банк 600 дан зиёд коллекция тангалари чиқарди

Мустақиллик йилларида олти юз турдан зиёд коллекция тангалари чиқарилди. Уларнинг ҳар бири ўзига хос. Баъзилари тарихий воқеаларга ва шахсларга, бошқалари давлат байрамларига бағишланган. Масалан, 2021 йилда республика Миллий банки мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тангалар чиқарди. Улар уч вариантда – беш минг ва беш юз тенге номиналда кумушдан, 100 тенге номиналда мельхиордан зарб этилди. Дизайнерлар таъкидлашича, 1993 йилги банкноталардаги машҳур тарихий шахслар портретлари янги тангаларда акс этган. Олдинги фонда эса Нурсултон Назарбоев, Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Элбоши тасвирланган. Миллий банк мутахассислари тангалар зарб этишнинг янги технологияси ҳақида ҳам гапиришди.

Алмат Басенов, Қозоғистон Республикаси Миллий банки банкнота ва тангалар дизайни бошқармаси бошлиғи:

- Бу тангада учта технология ишлатилган. Улар картага ва портретлар қаторига олтин суви юритиш, байроқни тасвирлашда рақамли зарб этиш, шунингдек, интерференциал камалакранг қоплама. Ушбу банкнота элементи – баскур ўтовларнинг ички декоратив безакларида ишлатилган. Бу ерда ҳар уччала технологиядан фойдаланилган. Бир унция - 31,1 грамм кумуш оғирлигидаги тенгелардан уч мингтаси чиқарилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси