ЖХШТ контингенти чекланган муддатга киритилди

ЖХШТ контингенти чекланган муддатга киритилди

Қозоғистон ҳудудига террористик жангари ташкилотлар босиб киргани сабабли мамлакатга ЖХШТ тинчлик ўрнатиш кучлари таклиф этилди. Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қарорни шарҳлади.

Ввод миротворческих сил ОДКБ на территорию Казахстана продиктован тем, что в республику вторглись террористические бандформирования. Решение прокоментировали в министерстве иностранных дел Казахстана.

Шахрат Нуришев, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари:

- Шуни таъкидлашни истардимки, Қозоғистонга тинчлик ўрнатувчи кучларнинг киритилиши вақтинча. Ҳамма нарса мамлакат ичидаги вазиятга боғлиқ. ЖХШТ раҳбариятида таъкидлангани каби, бир неча кун ёки ҳафта ҳақида гапириш мумкин. Ҳамма нарса воқеалар қандай ривожланишига боғлиқ. Умумий сони 2 минг 500 нафар бўлади.