Ижтимоий тўловлар олиш учун зарур ҳужжатлар топшириш муддати узайтирилди

Ижтимоий тўловлар олиш учун зарур ҳужжатлар топшириш муддати узайтирилди

Давлатнинг барча ижтимоий мажбуриятлари, шу жумладан, пенсия ва нафақалар тўлаш ўз вақтида амалга ошириляпти. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири Серик Шапкеновнинг таъкидлашича, нафақахўрлар ҳисобларига 174 миллиард тенге юборилган. Фавқулодда ҳолат жорий этилиши ва интернетдаги узилишлар сабабли ижтимоий ёрдам учун ҳужжат топшириш муддати узайтирилди. Шу тариқа, ўтган йилнинг тўртинчи чорагидаги ижтимоий тўловлар ўз-ўзидан жорий йилнинг биринчи чорагига узайтирилди. Таъкидлаш лозимки, хизматлар проактив тартибда амалга оширилади, тегишли вазирликларга шахсан мурожаат этиш шарт эмас.

Серик Шапкенов, Қозоғистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири:

- Вазирлик кўрсатадиган хизматлар қаторида имкониятлари чекланган шахсларни қайта аттестациялаш ҳам бор. Бугунги кнда юзага келган вазият – фавқулодда вазият туфайли бу иш муддатлари узайтирилади. Тегишлича, бу фуқаролар давлат органларига бориши шарт эмас. Ҳамма ишлар автоматик шаклда амалга оширилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси