4 мингдан зиёд бола ковид юқтирган

4 мингдан зиёд бола ковид юқтирган

Жорий йил бошидан буён пойтахтда 4 мингдан зиёд бола коронавирусга чалинган. Санитария-эпидемиология назорати департаменти матбуот хизмати шундай маълумот берган. Мактаб ўқувчилари ўртасида ковидга чалиниш ҳоллари юқори даражада эканлиги таъкидланди. Касалланганларнинг учдан бир қисми - боғча тарбияланувчилари. Бунда хасталар сони 12 январдан кейин ошиб кетган. Аниқланишича, болалар кўп ҳолларда вирусни ота-онасидан юқтирган.

Абдумалик Сарманов таржимаси