9 февраль – Муқағали Мақатаев туғилган сана

9 февраль – Муқағали Мақатаев туғилган сана

9 февраль – буюк қозоқ ёзувчи ва шоири Муқағали Мақатаевнинг таваллуд санаси. Машҳур арбоб бугун ўзининг 91 ёшини нишонлаши мумкин эди. Бундан 46 йил муқаддам ҳаётдан кўз юмган бўлса-да, бой адабий мероси ҳозирга қадар адабиёт мухлислари қалбида яшаб келмоқда. Муқағали Мақатаев ўзидан кейин турли жанрлардаги 400 дан ортиқ асар қолдирган. Миллий кутубхонада ижодкор хотирасига бағишланган махсус зал фаолият юритади.

Жарқинбек Жумадилули, Қозоғистон Республикаси Миллий академик кутубхонаси ходими:

- Мазкур залда унинг барча китоблари, асарлари электрон шаклда сақланади, QR-кодни сканерлаб, улар билан танишиш мумкин. Зал ижодий тадбирларга мўлжаллангани боис, бу ерда Муқағали Мақатаев адабий меросини тарғиб қилишга қаратилган турли адабий учрашувлар ўтказилади.

Муқағали Мақатаев қозоқ адабиёти тарихида ўчмас из қолдирган. Таржимонлик истеъдоди туфайли китобхон Уильям Шекспир сонетларини, Уолтер Уитмен шеърлари ва Данте Алигьерининг «Илоҳий комедия» асарини қозоқ тилида мутолаа қилади.

Жулдиз Мақатаев, шоирнинг ўғли:

- Биз Қарасаз овулида икки хонали уйда яшаганмиз, ўшанда 10 ёшда эдим, ҳаммаси эсимда. Хоналардан бири отамнинг китоблари билан тўла эди. Доим китоблар билан ишларди. Отам меҳнатсевар ва иқтидорли одам эди. Биз унинг ижодини кенг тарғиб қилишга ҳаракат қиламиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси