Роллан Сейсенбаев «Дунёнинг олтин ёзувчиси» унвонини олди

Роллан Сейсенбаев «Дунёнинг олтин ёзувчиси» унвонини олди

Қозоғистонлик драматург Роллан Сейсенбаев «Дунёнинг олтин ёзувчиси» унвонига лойиқ кўрилди. Бу юксак унвон энг илғор, пешқадам ёзувчиларга инсонийлик, тинчлик, эзгулик, умуминсоний қадриятларни тарғиб этган асарлари учун берилади. Таъкидлаш лозимки, нуфузли мукофотни Radius (Рэйдиос) ва Pegasus Brucke (Пегасас Брук) халқаро арт-марказлари, шунингдек, ўнта мамлакатдаги халқаро ташкилотлар таъсис этган.

Нуржан Қулумжанов, катта ўқитувчи:

– У шунчаки ёзувчи эмас, инсонпарвар, аждодлар маънавий меросини асраб-эъзозлаб келаётган инсон. Роллан Шакенович ўз асарларида қаҳрамонлар образини ҳам, уларнинг сирли жиҳатларини ҳам батафсил ёритади. Инсонийликнинг энг муҳим белгиси виждон ҳисобланади. У ҳақда Абай, Шакарим каби адиблар ёзган. Чунки бу чин инсон бўлиш учун зарур фалсафий қадрият.

Абдумалик Сарманов таржимаси