ЭКОхавфсизлик: «яшил»лик сари йўл давом этади

ЭКОхавфсизлик: «яшил»лик сари йўл давом этади

Қозоғистон «яшил» иқтисодиётга ўтишга тайёрланмоқда. Бу йўналишдаги асосий қадамлар қўйилган. Энг кўп чиқинди чиқараётган 50 та саноат корхонаси қисқа ватқда экологияга салбий таъсирини камайтириши кутиляпти. Ўтиш механизми нисбатан яқинда кучга кирган янги Экология кодексида кўзда тутилган.

Ҳозирча Қозоғистон шаҳарларда чиқиндилар чиқиши бўйича 115 мамлакат қаторида 33-ўринда. Мамлакат индекси 73,4 ни ташкил қилади. Антирейтингда Камерун, Монголия ва Мьянма пешқадам, Жаҳондаги энг яхши кўрсаткич Финляндияда, унинг индекси - 12,1. МДҲ мамлакатлари қаторида Озарбайжон биздан юқорида. Молдова, Украина, Россия, Арменистон ва Беларусь биздан пастда.

Энг яхши имкони бор технологияларга ўтиш аввало энергетика, тоғ-металлургия мажмуалари, цемент ва кимё саноати корхоналарида бошланади. Бу технологияларга ўтиш учун махсус миллий справочниклар ёзилади. Жами 16 таси тайёрланиши кўзда тутилган. Бу иш билан “яшил” технологиялар ва инновациявий лойиҳалар халқаро маркази қошидаги махсус бюро шуғулланади.

Ерлан Тасбаев, Эяит ятилхм бюроси раҳбари:

- Миллий справочниклар ишлаб чиқилгач, биринчи тоифали корхоналар – атроф-муҳитнинг асосий ифлослантирувчилари мажмуавий экологик ижозатнома олади ва 2025 йилдан тегишли Солиқ кодексининг қонун лойиҳасига мувофиқ атроф муҳитни ифлослантиргани учун тўловлардан озод қилинади. ЭЯИТга ўтиш – барча технологик жараёнларни модернизациялаш, автоматлаштириш, қайта қуроллантириш дегани. Корхоналар давлат ва жамият қаршисида шаффоф бўлади. Умуман олганда, буларнинг ҳаммаси атроф-муҳитга, шу жумладан, аҳоли саломтлигига бўлган салбий таъсир мажмуавий шаклда камайишига олиб келади.

Корхоналар томонидан суткасига ўртача ифлослантириш даражаси, зарарли моддалар концентрацияси ортиб кетиши, мамлакатдаги экологик вазият тўғрисида батафсил маълумот – буларнинг ҳаммаси интерфаол харитадан ўрин олган. Уни республика экологик ташкилотлари ишлаб чиққан.

Алия Баймағанова, Экологик ташкилотлар ҳамжамияти бошқаруви раиси маслаҳатчиси:

- Мониторинг реал вақт тартибида берилади. Ҳозирча биз фақат йирик корхоналар ҳақида гапиряпмиз, мамлакат бўйича маълумот бера олмаймиз. Бу интерфаол харита кўпроқ маълумот бера олишини ўйлаяпмиз. Яъни, кузатув натижасида олинган энг янги маълумотлар беришини истардик. Бу эса ваколатли орган учун ҳам муҳим қурол бўлади. Жамоатчилик мониторинги ва назоратини амалга оширишда ҳам мазкур воситадан кенг фойдаланиш имконияти бор.

Харита ҳамжамият сайтига қўйилган ва ундан истаган одам фойдалана олади. Ҳар бир фуқаро унда ўз шаҳри, посёлкаси, минтақасидаги экологик вазиятга оид шикоятлари, таклиф ва тавсияларини қолдириши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси