Волонтёр сифатида ишлаш стажга қўшилиши мумкин

Волонтёр сифатида ишлаш стажга қўшилиши мумкин

Давлат хизматига киришда волонтёрлик фаолияти даври иш стажига қўшилиши мумкин. Кўнгилли меҳнат қилаётган талабаларга эса қўшимча стипендия берилади. Депутатлар волонтёрлик фаолияти тўғрисида янги қонун лойиҳасига шуларни киритмоқчи. Бундан ташқари, улар учун қисқа, ўрта ва узоқ муддатли грантлар ажратилиши мумкин. Шунингдек, депутатлар волонтёрлар ва хайрия ташкилотларига офис бинолари ижарага берилганида енгилликлар кўзда тутилишини таклиф этмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси