БМТ Хавфсизлик кенгаши Украина бўйича йиғилиш ўтказд

БМТ Хавфсизлик кенгаши Украина бўйича йиғилиш ўтказд

Нью-Йоркда Украина бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилиши ниҳоясига етди. Ташкилот Бош котиби ўринбосари таъкидлашича, Россиянинг Украина шарқидаги ҳудудларни тан олиши мамлакат ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини бузишдан иборат. Розмари Ди Карло ушбу қарордан таассуфдалигини билдирди, бу минтақавий ва глобал оқибатларга олиб келиши мумкинлигини билдирди. БМТ барча томонларни душманлик ҳаракатларидан тийилиш, мазкур бўҳронни дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирди.

Розмари Ди Карло:

- Йирик тўқнашувлар юз бериш эҳтимоли мавжуд, ҳар қандай йўл билан бунинг олдини олиш керак. Мен БМТ Бош котиби бу муаммоларни дипломатик йўл билан ҳал қилиш тарафдори эканлигига кафолат бера оламан.

Басима Сарманова таржимаси