Божхоналар ўтказиш салоҳияти оширилади

Божхоналар ўтказиш салоҳияти оширилади

Қозоғистон божхона хизмати тизимида автоматлаштирилган мониторинг юритувчи бош диспетчерлик бошқармаси барпо этилади. Тизим сунъий интеллект элементлари билан бирга шакллантирилади. Назорат ишлари тўлалигича масофадан туриб амалга оширилади. Шу мақсадда 9 та автомобиль ва битта темирйўл ўтиш жойлари инфратузилмаларини янгилаш ишлари амалга ошириляпти. Улар транспортни сканерлаш ва оғирлигини ўлчаш техникаси билан жиҳозланади. Лойиҳа 2024 йил охиригача рўёбга чиқади. Натижада, божхона ўтказиш салоҳияти 7 марта ортади, вақти эса икки ярим марта қисқаради. Айтиш лозимки, жорий йилда товарларга декларация чиқариш ва божхона назорати функцияларини марказлаштириш тўлиқ амалга оширилди. Электрон назорат марказлари тузилди. Улар иш бошлаганидан буён 28 мингдан кўпроқ қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди, бюджетга қўшимча 23 миллиард тенге келиб тушди. Божхона тизими назорати такомиллаштирилиши натижасида бож тўловлари миқдори бир ярим марта ортди. Натижада, қора бозор ҳажми қисқариши кутилмоқда.

Ерулан Жамаубаев, Қозоғистон Республикаси Молия вазири:

- Божхоналарни бошқаришда рақамлаштиришга келсак, биринчи навбатда «Астана-1» ва «Е-терезе» ахборот тизимлари такомиллаштирилди. Бугунги кунга келиб, божхона декларациялари 100 фоиз масофадан топширилади. 4 миллиондан кўпроқ божхона декларацияси тўлдирилади. Шундан 82 фоизи саноқли дақиқаларда автомат шаклда ўтказилади. Ҳужжат топшириш вақти икки марта қисқарди. Божхона тўлови рақамларини масофадан олиш мумкин. 5 мингга яқин фойдаланувчи рўйхатдан ўтди, давлат органлари билан 15 та интеграция амалга оширилди.

Басима Сарманова таржимаси