Туристик соҳага давлат кўмаги механизми такомиллашади

Туристик соҳага давлат кўмаги механизми такомиллашади

Қозоғистонга сайёҳлар оқими кўпаймоқда. Айниқса, ковид чекловлари бекор қилингач. «Kazakh Tourism» маълум қилишича, биргина ўтган ҳафтада юртимизга 3 ярим мингдан кўпроқ хорижлик ташриф буюрган. Дарвоқе, сўнгги пайтларда республикада туризмга, соҳани қўллаб-қувватлашга эътибор ошди. 191 лойиҳа саралаб олинди. Инвестициялар ҳажми 3 триллион тенгедан сал камроқ.

Талғат Аманбаев, «Kazakh Tourism» МК» ҲЖ бошқарув раиси:

- «Сифат белгиси» дастури тасдиқланди. Болалар-ўсмирлар, шаҳар, агротуризм ва Ипак йўли йўналишларидаги 3 минг 300 та туризм объекти ўрганилди, янги турмаҳсулотларни ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. «Kazakh Tourism» Қозоғистонга халқаро корхоналарни жалб этиш учун иш олиб боряпти. 2022-2025 йиллар учун 5 минг хорижий делегат иштирокида 12 та MICE тадбирлари тасдиқланган. Ҳар иккинчи тадбир туристик салоҳиятни илгари суришга бағишланган. Қолаверса, рақамли маркетинг воситалари ва PRга эътибор қаратилмоқда.

Айтиш жоиз, Қозоғистондаги туристик объектлар хорижда кўп марта эътироф этилган. Меҳмонхоналар, қўноқ уйлари «Lonely Planet» глобал нашри версиясига кўра, энг эхши деб топилган. Telegraph мамлакатимизни туризм жадал ривожланаётган давлат, Алматини эса 2022 йилнинг энг яхши шаҳар бюджети йўналиши, дея эътироф этди. «Кўлсой кўллари» миллий парки ва Сати посёлкаси «Жаҳон қишлоқ туризми» номинациясида ғолиб бўлди.

Басима Сарманова таржимаси