Эҳтиёжмандларга уй-жой сертификатлари топширилди

Эҳтиёжмандларга уй-жой сертификатлари топширилди

«Хабар» Агентлиги ва «Харекет» хайрия жамғармаси эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатди, вакиллар иштирокида уй-жой сертификатлари топширилди. Гулдана Қалдибаева уч фарзандини ёлғиз вояга етказмоқда. Турмуш қийинчиликларига қарамасдан, у бировдан ортиқча кўмак сўрамаган, ўз муаммоларини ҳар доим ўзи ҳал қилишга интилади. Шу боис, бундай ёрдамни сира кутмаганини айтди. Асосий совғадан ташқари Гулдана Қалдибаевага уйни жиҳозлаш, таъмирлаш учун ҳам сертификат тақдим этилди.

Гулдана Қалдибаева, ёлғиз она:

- Катта раҳмат. Нима дейишимни ҳам билмайман. Шундай мураккаб пайтда эҳтиёжмандларга ёрдам бераётганингиз учун миннатдорман. Бундай совғани ҳатто орзу қилмагандик.

Хуршида Абдуллаева таржимаси